Шундай тадбирлардан бири Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида Оқдарё туманида жойлашган “Миллат хазинаси” номли болалар боғчасида ўтказилди.
Келажак авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда ҳарбийликка қизиқиш уйғотиш мақсадида ташкил этилган тадбирда кичик инспектор-кинологлар хизмат итлари билан кўргазмали чиқишлар қилишди.
Ҳозирда божхона органларида амалиётда хизмат итларининг гиёҳвандлик воситалари, қурол-яроғ, ўқдори, портловчи моддалар, валюта қимматликларини қидириб топиш маҳорати болажонларда катта қизиқиш уйғотди.
Соҳага қизиқиш билдирган болажонлар божхоначилар билан суҳбатлашиб, саволларига жавоб олишди. Келажакда божхоначи бўлишни ният қилган ёшлар божхона ходимлари ва уларнинг хизмат итлари билан эсдалик суратларга тушишди.
Тадбирда болажонлар божхона ходимларига шеър ва қўшиқлар ижро этиб, байрам билан муборакбод этишди.
23.01.2021