Бу каби ўта муҳим вазифаларнининг бехато ва тезкорлик билан бажарилишида бугунги кунда божхона тизимида хизмат итлари кучларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида кичик инспектор – кинологларга бириктирилган хизмат итларидан божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган, шунингдек ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари орқали экспорт ва импортга йўналтирилган юкларнинг божхона назоратида ҳамда тезкор қидирув тадбирларида ҳам кенг фойдаланилмоқда.
Бошқарма кичик инспектор-кинологларига бириктирилган хизмат итлари гиёҳванд моддалар, қурол-яроғ, ўқ-дори ва портловчи моддалар, шунингдек, валюта қимматликлари ҳамда тамаки маҳсулотларини қидириш йўналишларида ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан ўтамоқда.
2020 йил давомида бошқарма кичик инспектор-кинологларнинг хизмат итлари ёрдамида жами 23 та божхона қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, шундан, 4 та ҳолатда 119,74 гр. гиёҳвандлик воситалари ва 19 та ҳолатда 206 949 дона пиротехника воситаларининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори тарғиботи юзасидан бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари кичик-инспектор кинолог М.Садиков ҳамда унга бириктирилган “Ник” лақабли лабрадор зотли хизмат ити билан яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария тиббиёт техникумида бўлишди.
Бошқарма ходимлари томонидан Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария соҳасида пуллик хизмат кўрсатиш бўйича йўлга қўйилган фаолият турлари ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.
Техникумнинг “Кинология хизмати” факультетида таҳсил олувчи ўқувчи ёшлар билан ўтказилган учрашув, ҳақиқий маънода маҳорат дарсларига айланиб кетди.
Бошқарма кичик инспектор-кинологи хизмат итларининг имкониятлари, уларнинг кўрсаткичлари, овқатланиш режимлари, машқларни ўргатиш тактикалари бўйича ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб, хизмат ити “Ник”нинг ўз йўналиши бўйича олган кўникмаларини амалий машқларда кўрсатиб берди.
Тадбир давомида техникумда мавжуд “қўриқлаш” йўналишида ўргатилган хизмат итининг кўникмалари ҳам намойиш этилиб, иккита йўналишдаги ва характердаги хизмат итларининг ўзига хос жиҳатлари амалий мисолларда тушунтирилди.
Бу каби ташкил этилаётган учрашувлар мамлакатимизда кинология соҳасига қаратилаётган алоҳида эътибор ва соҳада юз бераётган ўзгаришлар натижасида келгусида хизмат итларидан янада самарали фойдаланишга туртки бўлиши аниқ.
23.01.2021