Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан Чилонзор туманида жойлашган 188-сонли таълим муассасасида ўқувчи ёшлар билан уларни божхоначи касбига қизиқтириш, ватанпарварлик туйғуларини уйғотиш мақсадида “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш - мактабдан бошланади!” мавзусида дарс машғулоти ташкил этилди.
Қизғин савол-жавоблар тарзида ўтган машғулотда ўқувчи ёшларга божхоначи касбини машаққатлари, унинг шарафли эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Машғулот давомида ўқувчи ёшларга Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, институтдаги қабул жараёнлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.
Анваржон САЛИЕВ,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходими
23.01.2021