Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва АҚШнинг Энергетика вазирлиги ўртасидаги “Ядровий ва радиоактив материалларни ноқонуний айланувини олдини олиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги” Меморандум доирасида АҚШ Энергетика вазирлиги ва Тинч Океани, Шимолий-Ғарбий Миллий лаборатория томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, радиациянинг асослари ва унинг манбалари ҳамда радиациянинг хавф даражасини аниқлаш ва хавфсизликни таъминлаш йўналишларида божхона постлари ходимлари учун жорий йилнинг 18-22 ва 25-29 январь кунлари ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбирнинг манзилли бўлишини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг “Даут-ата” ва Бухоро вилоятининг “Олот” чегара божхона постлари ходимларини 2 босқичда ўқитиш назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси чегара божхона пости ходимлари учун ўтказилаётган шу каби амалий ўқув семинарлар республикамиз чегаралари орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситаларда радиацияларни аниқлаш ва назорат қилиш ҳамда радиацион моддаларнинг кириб келишини олдини олишда самарали ишни ташкиллаштиришда катта кўмак бўлади.
22.01.2021