Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
6 миллион долларлик дори воситалари ва тиббиёт буюмлари экспорт қилинди
1457
Мамлакатимиздаги пандемия шароитида аҳолининг дори-дармонларга бўлган эҳтиёжи тобора ортиб бормоқда.

Бу борада фармацевтика соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотлар  соҳа ривожига улкан имкониятлар яратмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам дори-дармон ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Бошқарма ходимлари “Dentafill Plyus” корхонасида бўлишди.

Корхонанинг асосий фаолият тури тайёр дори препаратлари, тиббиёт буюмлари ва шахсий гигиена воситалари ишлаб чиқариш ва сотишдан иборат.

Учрашув давомида корхона иш фаолияти кўздан кечирилиб, унинг экспорт салоҳиятини оширишга божхона соҳаси бўйича доимо амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Мазкур корхонада 350 дан ортиқ ишчилар фаолият кўрсатмоқда.

2020 йил давомида корхона томонидан ишлаб чиқарилган қарийиб 6 млн долларлик тайёр дори препаратлари, тиббиёт буюмлари Қозоғистон, Қирғизистон, Афғонистон, Грузия, Россия каби давлатларга экспорт қилинди.  

 

 

 

21.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг