Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарёда ишлаб чиқариш суръатлари жадал ривожланмоқда
1483
Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик субъектларига яратилаётган барча имтиёз ва енгилликлар уларнинг жадал суръатларда ривожланишига имкон яратмоқда.

Сирдарёда пандемия шароитида ўз фаолиятини бир зум бўлсада тўхтатмаган корхонлар талайгина. Ана шундай корхоналардан бири Гулистон шаҳридаги тўқув трикотаж маҳсулотлари – пайпоқ ишлаб чиқарадиган “Neo Cotton”  масъулияти чекланган жамиятидир.

Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини жойига чиқиб ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан берилган тегишли топшириқлари ижросини таъминлаш юзасидан бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва “Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг масъул ходимлари  Гулистон шаҳрида жойлашган “Neo Cotton” МЧЖга  боришиб, карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда учрашув ташкил қилишди.

– Карантин  қоидаларига  тўлиқ амал қилган ҳолда қарийб 250 нафар ишчи меҳнат  қилаётган мазкур  корхонада  Италия ва Хитойдан олиб келинган ускуналар ёрдамида бир кунда ўртача 25 минг дона пайпоқ ишлаб чиқарилмоқда, – дейди учрашув давомида жамият раҳбари С.Пулатов, – Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ҳурматли Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар бошқа ишлаб чиқариш корхоналар қаторида бизга ҳам катта имкониятлар яратилмоқда, албатта корхона даромади ҳам шунга яраша бўлиб, бу йил ҳам ишлаб чиқариш суръатларини бир неча баробарга оширишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз ва шунинг учун шу кунларда Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда, корхона ихтиёрида қолган соф фойда ҳисобидан ишчиларга барча қулай шароитлар яратилган бўлиб, 120 ўринга мўлжалланган ошхона, ишчиларни ташиш учун 2 та автобус ажратилган, шунингдек ишчиларимиз доимий равишда махсус кийим бош билан таъминланмоқдалар.

Маълумот ўрнида – жамият томонидан 2020 йилда 1 млн. 583,87 минг АҚШ  долларига тенг тайёр маҳсулотлар Россия давлатига экспорт  қилинган бўлиб, ушбу даврда жамиятга нисбатан 574,35 млн. сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Учрашув давомида бошқарма ва “Гулистон” ташқи иқтисодий фаолият божхона постининг маъсул ходимлари томонидан жамият вакилларига божхона қонунчилигидаги янгиликлар, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун берилаётган имтиёзлар  ва қулайликлар, божхона назоратини соддалаштирилиши, бюрократик тўсиқларга сабаб бўлаётган қоғозбозликдан воз кечиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, учрашув давомида тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Мазкур учрашувлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида давом эттирилмоқда.

Бундан ташқари, учрашув қатнашчилари божхона ходимлари томонидан ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатлари содир этилганда, зудлик билан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамига ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “ишонч телефон”ига  қўнғироқ  қилишлари  мумкинлиги  эслатиб  ўтилди.

Отабек Одилов
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

21.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг