Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида маиший техника товарларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Хусусан, қўшни мамлакатдан ноқонуний йўллар билан олиб кирилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қўлбола усулда “Samsung” бренди этикеткаси ёпиштирилган, умумий қиймати 1 миллиард сўмлик 479 дона телевизор ва бошқа техника товарларини пойтахтимиздаги қурилиш бозорларининг биридан яма сифатида фойдаланиб, сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
21.01.2021