Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишди
1271
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда тўқимачилик саноатини жадал модернизациялаш сиёсати олиб борилмоқда. Республика тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, соҳага солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш, янги иш ўринларини яратиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Божхоначилар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан экспорт қилувчи корхоналар фаолияти ўрганилиб, жойларда мавжуд муаммолари бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув “SAFF TEXTILE”масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.

“SAFF TEXTILE” корхонасининг асосий фаолият тури трикотаж матолар ишлаб чиқариш ҳисобланади. Корхона томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 5,8 млн. АҚШ долларлик трикотажли матолар Қирғизистон, Россия, Украина ҳамда Озарбайжон каби давлатларига экспорт қилинган.

21.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг