Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мактаб ўқувчилари билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида учрашув ўтказилди
1188
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ватанпарварлик ойлиги доирасида эзгу мақсадларга қаратилган турли хилдаги учрашувлар ташкил этилмоқда.
Мактаб ўқувчилари билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида учрашув ўтказилди

Тадбирлар асосан мактабларда, академик лицей ва ўқув юртларида ташкил этилиб, келажагимиз эгалари бўлган ёшларга ватанни севиш, асраб авайлаш ва ардоқлашга қаратилган тарғибот ҳамда тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув Қарши шаҳридаги 3 ва
23-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, таълим маскани ўқувчи ёшларига “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш-мактабдан бошланади!” мавзусида дарслар ташкил этилди.

Тадбир аввалида ўқувчи ёшларни божхона соҳасига қизиқиши ва ҳавасларини инобатга олиб, соҳага оид батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Ватанимиз озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз ва жасур замондошларимиз ҳамда хизмат фаолияти давомида юксак натижаларга эришган божхона ходимларининг ибратли ҳаёти, уларнинг юксак ватанпарварлик, фидойилик фазилатлари ва садоқати ҳақида маълумотлар берилди

- Сир эмаски, барчамизда ёшлигимиздан ҳарбий бўлишга қизиқишимиз юқори бўлган, - дейди “Қарши аэропорти” чегара божхона пости инспектори Э.Абдуазизов. – Сабаби, ватанни севиш ёшликдан бошланади. Шу боисдан ёшлар онгига ватанпарварлик руҳини ёшликдан сингдириб бориш бизнинг ҳам вазифамиз ҳисобланади.

Ёшлар билан учрашувда божхона назоратида қўлланиладиган назорат техник воситалар намойиш этилди ва уларнинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Божхона фаолияти акс эттирилган кўрсатувларнинг намойиш этилиши эса ёшларда ўзгача қизиқиш ўйғотди.

Ўтказилган тадбирлар давомида ўқувчи ёшлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари ёд олган ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги шеър ва қўшиқларини ижро этдилар.

Тарғибот тадбирлари воҳа бўйлаб давом эттирилмоқда.

 

21.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг