Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Москвадан Наманганга дрон олиб келмоқчи бўлган шахс фош этилди
2338
Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган аэропорт” чегара божхоначилари томонидан товар-моддий бойликларни юртимизга ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Москвадан Наманганга дрон олиб келмоқчи  бўлган шахс фош этилди

“Москва-Наманган” йўналишидагиавиарейс билан учиб келиб, “яшил” йўлакдан харакатланган фуқаро Т.И.нинг безовталаниши божхона ходимларида бежиз шубҳа уйғотмаган экан.

Белгиланган тартибда ва холислар иштирокида ушбу шахснинг юк сумкаси кўздан кечирилганида, унда божхона ходимларининг оғзаки сўровида ҳам, йўловчи божхона декларациясида ҳам маълум қилинмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 1 дона “Y-series” номлиучувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Амалдаги тартибларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳаво ҳудудида учувчисиз учиш қурилмаларидан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисида” 322-қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудига 2015 йилнинг 1 январидан учувчисиз учиш қурилмаларни олиб кириш тақиқланган.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг