Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, фуқаро Э.А. 3 дона рангсиз полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасига ўхшаш моддаларни шартли харидорга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилиб қолинди.
Шундан сўнг, фуқаро А.Э.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, у ихтиёрий равишда 14 дона рангсиз полиэтилен пакетларга ўралган гиёҳвандлик воситаларини тақдим қилди.
Ҳолат юзасидан жами 13,02 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Яна бир ҳолатда фуқаро Х.М. бошқарувидаги “Матиз” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, автомашинада соф вазни 10,69 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан тероговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
20.01.2021