Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Газ баллони ичига яширилган оғу фош этилди
1551
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда ноқонуний тарзда олиб кириш, сақлаш ва савдосига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Газ баллони ичига яширилган оғу фош этилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. шартли харидорга тамаки қутисига солинган 11,65 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 200 минг сўм эвазига сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давомида фуқаро М.А. ўз яшаш хонадонида яширинча сақлаб келаётган 113,22 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини тезкор ходимларга тақдим этганидан сўнг, хонадон белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс ўтинхонадаги яроқсиз газ баллони ичида 134,51 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани маълум бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 259,38 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг