Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 415 миллион сўмлик парфюмерия воситаларини ноқонуний айланмасини фош этишди
1078
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар 415 миллион сўмлик парфюмерия воситаларини ноқонуний айланмасини фош этишди

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тадбир давомида хорижий давлат фуқаролари Б.О. ва М.В. томонидан ижарага олинган уйлар ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида мазкур хонадонларда умумий қиймати 415,5 миллион сўмлик 4155 дона “California” бренди остидаги сифати кафолатланмаган парфюмерия воситалари сақланаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

19.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг