Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро Ж.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашинаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 15 миллион сўмлик 1000 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб воқеа жойида ҳаракатланаётган “Дамас” русумли автомашина ҳам тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Ушбу автомашинада ҳам муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган қиймати 81 миллион сўмлик
5370 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
19.01.2021