Жомбой туманида фаолият юртиаётган «UzAutoTRAILER» МЧЖ бугунги кунда тиркама ва ярим тиркама техника, осма техника каби оғир юк машиналарини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Завод фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда божхона соҳаси билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш каби масалалар юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж.Файзуллаев корхонага ташриф буюрди.
Заводнинг умумий ишлаб чиқариш майдони 4.49 минг кв.м бўлиб, корхонада 460 нафар малакали ходим ишлайди, у ўз конструкторлик бюросига эга.
Ҳозирда завод йилига 3000 та оғир юк машиналари ишлаб чиқариш қувватига эга.
Агар таҳлилларга эътибор қаратсак, 2020 йил давомида корхонанинг экспорт ҳажми 875 минг долларни, товар айланмаси ҳажми 393 млрд. сўмни ҳамда ишлаб чиқариш ҳажми 464 млрд. сўмни ташкил этади.
Учрашув давомида корхонага ишлаб чиқариш жараёнида импортни ўрнини босувчи ўзимизда маҳаллий тадбиркорлар томонидан тайёрланган хомашёлардан фойдаланиш тавсияси берилди.
Эслатиб ўтамиз, Жомбой туманида фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шароитлар яратиш, товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнини ўртача вақтини қисқартириш мақсадида 2018 йилда “Улуғбек” ТИФ божхона постининг таркибида “Зарафшон” ва “Жомбой” темир йўл станциялари ҳудудида божхона пунктлари ташкил этилган эди.
Ҳозирда мазкур божхона пунктларида божхона ходимлари корхоналарнинг экспорт-импорт операцияларини соддалаштирилган божхона расмийлаштирувидан ўтказиб келишмоқда.
16.01.2021