Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тушириб қолдириш” операцияси фош этилди
1242
Товар моддий бойликларини турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона чегаралари орқали яширинча олиб ўтилишига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Тушириб қолдириш” операцияси фош этилди

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси “Тинчлик” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан навбатдаги қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.

Хорижий мамлакатдан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилганида, ваколатли шахс томонидан тақдим этилган хужжатларда кўрсатилганидан 6 номдаги 102 ўриндан иборат товарлар кам келганлиги аниқланган, шунингдек, ташувчи ва юк қабул қилувчи айни бир шахс бўлганлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотган.

Бошқарма тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида юқоридаги товарларни ТИФ божхона постига келгунига қадар ташувчи томонидан автотранспорт юкхонасини ноқонуний тарзда очиб, ўз уйига туширганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида божхона назоратидан яширилган умумий қиймати қарийб 300 млн. сўмлик автотранспорт эҳтиёт қисмлари вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

16.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг