Тараққиёт кушандасига қарши курашда ҳар бир инсон, ҳар бир мансабдор шахс ўз позициясидан келиб чиқиб, ҳуқуқий онг ва билимини оширган ҳолда ҳаракат қилиши энг мувафаққиятли усуллардан бири бўлиши шубҳасиз. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда, биринчи навбатда, коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий билимини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Божхона органлари фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, божхона ходимларининг ҳалол, масъулиятли, софдил ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилиши йўлга қўйилган. Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан жорий йил давомида ўтказилган 21 та маърузалар, 39 та ходим билан индивидуал профилактик суҳбатлар, ходимларнинг яқин қариндошлари иштирокидаги йиғилишлар ҳам айнан тизим ходимлари онгида коррупцияга қарши иммунитетни шакллантириш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини ҳалол ва пок, виждонан амалга оширишлари тарғиботи йўлида амалга оширилди.
Яна бир марта эслатиб ўтиш жоиз, барча жисмоний ҳамда юридик шахслар, божхона соҳасига оид саволлари ҳамда мурожаатларни Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасининг (61) 224-90-86 ишонч рақамига қўнғироқ қилиб йўллашлари мумкин.
Юлдуз Кудиярова
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
16.01.2021