Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар мисдан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишишди
1747
Мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экспортёрларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини жойларда ўрганиш ва амалий ёрдам бериш ишлари тизимли равишда амалга оширилиб келмоқда.
Божхоначилар мисдан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан яқиндан танишишди

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси томонидан экспорт қилувчи корхоналар фаолияти ўрганилиб, жойларда мавжуд муаммолар бўйича амалий ёрдам кўрсатилиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув “METAL PROCESSING TECHNOLOGY” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб ўтди.

Учрашув давомида бошқарма бошлиғи Т.Саидов, “Аркбулоқ” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ғ.Носиров ва маъсул ходимлар иштирокида корхона фаолияти ўрганилиб, маҳсулотларни экспорт қилиш жараёнида мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари бўйича келишиб олинди.

Корхона томонидан 2020 йилда 2,3 млн. АҚШ доллари қийматдаги технологик асбоб ва ускуналар импорт қилинган бўлса, шунинг баробарида умумий қиймати 21,4 млн. АҚШ долларга тенг бўлган металлар ва улардан тайерланган буюмлар Қозоғистон, Россия, Украина, Беларус, Туркия, Миср ҳамда Озарбайжон каби давлатларига экспорт қилинган.

16.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг