Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ БОЖХОНА ҲАМРОҲЛИГИДАГИ КУЗАТУВНИ АМАЛГА ОШИРУВЧИ МАХСУС ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ УЧУН “БОЖХОНА НАЗОРАТИ” ЁЗУВЛИ БЕЛГИЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЮЗАСИДАН ЭНГ ЯХШИ ДИЗАЙНЕРЛИК ИШИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
8200
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ташқи савдо юкларини божхона назорати остида ташишни соддалаштириш, шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 800-сон қарорига асосан, божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи хизмат автомашиналари учун “Божхона назорати” ёзувли белгиларни ишлаб чиқиш юзасидан энг яхши дизайнерлик иши бўйича танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2020 йил 23 январь куни соат 18-00 га қадар қабул қилинади.

Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати Давлат божхона қўмитасида рўйхатга олинган кун ҳисобланади.

Божхона ҳамроҳлигидаги кузатувни амалга оширувчи хизмат автомашиналари учун белгиларни ишлаб чиқишга қуйиладиган талаблар:

  1. Рангли график чизма кўринишида “Божхона назорати” ёзуви асосида ишлаб чиқилиши;
  2. Рангли график чизмани Давлат рамзлари ҳамда божхона органлари рамзларидан моҳирона фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш;
  3. Танловда ишлаб чиқилган дастлабки рангли график чизма билан иштирок этиш.

Қўшимча маълумотлар олиш учун +99878 120-76-00 (ички рақам 53-10) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3 уй, индекс 100003.

16.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг