Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!
2561
Куни кеча Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Буxоро вилояти божxона бошқармасидаги бошланғич ташкилоти ташаббуси билан бошқармада xизмат қилаётган 30 ёшгача бўлган xодимлар ўртасида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спорт мусобақалари ташкил қилинди.
Биз ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!

Унда бошқарма аппарати xодимлари, ташқи иқтисодий фаолият ҳамда чегара божxона постларида хизмат қилаётган ёш божхоначилар иштирок қилишди.

Спорт мусобақаларида ходимлар 5000 метрга югуриш, турникда тортилиш ва бошқа комплекс машқларни бажариш бўйича ўзаро беллашишди.

Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар нафақат xодимларнинг жисмонан тайёргарлигни синовда ўтказади, балки улар ўртасида ўзаро хамжиҳатликни таьминлаш, жамоада соғлом муҳитнинг юзага келишига хизмат қилади.

Зеро, бугунги соғлом ва баркамол ёшлар эртанги кунимизнинг давомчиларидир. Соғлик ва хамжиҳатлик бор жойда унумдорлик, ишга бўлган шижоат ва меҳр ҳам баланд бўлади!

Буxоро вилояти

божxона бошқармаси

Аxборот xизмати

22.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг