Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”- шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди
2051
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни”ни нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида ўқувчи ёшлар ва божхона ходимлари ўртасида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусидаги маънавий, маданий, маърифий тадбирларни ташкил этиш ва божхона органларига бириктирилган таълим муассасаларида “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тайёрлаш – мактабдан бошланади!” мавзусида дарсларни ташкил этиш мақсадида Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам вилоятнинг бир қатор ўқув муассасаларида тадбирлар ўтказишди.
“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”- шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Ана шундай тадбирлар Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Урганч филиали талабалари, шунингдек, Урганч шаҳридаги 1 ва 2-сон Академий лицей, 31-сон умумий ўрта таълим мактаби, шунингдек вилоятнинг Урганч туманидаги 5-сон, Янгибозор туманидаги 11-сон, Гурлан туманидаги 44-сон, Шовот туманидаги 8-сон, Қўшкўпир туманидаги 40-сон, Хива шаҳридаги
7-сон, Хива туманидаги 16-сон, Янгиариқ туманидаги 28-сон, Боғот туманидаги 17-сон, Хонқа туманидаги 52-сон ҳамда Ҳазорасп туманидаги
14-сон ўрта мактабларда бўлиб ўтди.

Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад - ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш, ёшларни божхона касбига бўлган ҳавас ва қизиқишларини оширишдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Мутафаккирлардан бири шундай деган экан: “Ватанпарвар – ўз ватани камолоти йўлида ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч-ғайрати тугул жонини ҳам аямайдиган, халқи ва ватанининг озодлиги, фаровонлиги учун бор будини фидо қилувчи инсондир”.

Шунингдек, ёш талаба ва ўқувчиларга ватан ягоналиги, ватан ҳимоясига муқаддас бурч сифатида қараш кераклиги тушунтирилди. Келажак авлодлар юрт ҳимояси нақадар улкан вазифамиз эканини қалбдан ҳис қилсалар ва бунга қаттиқ бел боғласалар албатта ватанпарварлар бўлиб камол топадилар.

Бундай ватанпарварлари бор юрт эса доимо тинч, халқи аҳил, ризқи мўл, ҳаёти эса фаровон бўлади.

 

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг