Шу мақсадда жойларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш мутасаддиларнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланган.
Бу борада Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам тизимли чора-тадбирлар белгиланиб, тадбиркорлар билан сайёр учрашувлар ташкил қилинмоқда.
Навбатдаги учрашув Бухоро ташқи иқтисодий фаолият божхона постида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилди. Унда вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Учрашувда Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаб ўтганларидек, коронавирус пандемияси пайтида биринчи навбатда халқни муаммоларини эшитиш, уларга биргаликда амалий ёрдам бериш, нафақат кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган қулайлик ва имкониятлар хусусида, балки тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларнинг халқаро бозорга чиқиши учун зарур бўлган ҳуқуқий шарт-шароитларни яхшилаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, вилоят миқёсида ечимини топмаган ва ҳукумат даражасида ечиладиган аниқ таклифлар ва муаммоли масалаларни тегишли вазирлик ва идораларга етказиш, ечимини топишда яқиндан кўмак бериш йиғилишни ўтказишдан асосий мақсад эканлиги таъкидланди.
Сайёр қабулга келган “Жалил бобо боғлари” фермер хўжалиги вакили Шухрат Хотамов, “Чорвадор халиф ориф” фермер хўжалиги вакили Мадамин Халилов, “Пўлат бобо чорваси” фермер хўжалиги вакили Жамил Камолов ва “Buxara Varnet” МЧЖ вакили Фарид Қурбоновлар мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бухоро-Агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сон қарори доирасида замонавий гидропоника усулидаги иссиқхона ташкил этиш мақсадида, банк кредити асосида четдан иссиқхона жиҳозларини олиб келганликларини, бугунги кунда қўшилган қиймат солиғини тўлашда қандай қулайликлар мавжудлигини сўраб мурожаат қилишди.
Мазкур мурожаатга, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 329-333 моддаларига асосан, тўловларни тўланиши учун лозим бўлган ҚҚС суммаларни “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона юк декларацияси рўйхатга олинган олинган кундан эътиборан, ҚҚСни 120 календарь кундан ошмаган муддатга кечиктириб тўлаш бўйича имкони мавжудлиги маълум қилинди.
Мавжуд имкониятдан фойдаланиш шартларини айтиб ўтиб, Божхона кодексининг 339-моддасига асосан, бунда суғурта компаниясининг божхона тўловларини тўлаш мажбуриятини суғурталаш, яъни, суғурта полисини олиш, иссиқхона эгаларига кредит олишда ёрдам берган банклар кафолат хати орқали ёки бошқа бир ташкилотни фермер ҳўжаликлари томонидан олиб келинган товарларига ҳисобланган божхона тўловларига кафиллик олиш орқали тегишли якуний божхона режимига расмийлаштириш бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтди.
“Жалил бобо боғлари” фермер хўжалиги вакили Шухрат Хотамов, “Чорвадор халиф ориф” фермер хўжалиги вакили Мадамин Халилов, “Пўлат бобо чорваси” фермер хўжалиги вакили Жамил Камолов ва “Buxara Varnet” МЧЖ вакили Фарид Қурбоновлар ўз мурожатлари юзасидан тўлиқ жавоб олганликлари сабабли ўз миннатдорчиликларини билдириш
Жавоҳир Исмоилов
Бухоро вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори
15.01.2021