Мазкур тадбирларда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Ходимлар ўзларининг билим ва касб маҳоратларини намойиш этиб, совриндорлар қаторидан жой эгалламоқда.
Куни кеча Қарши шаҳридаги “Маданият маркази”да ҳарбий хизматчи аёллар ўртасида “Тўмарис издошлари” номли кўрик танлови ўтказилди.
Унда барча ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари қатори божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган аёллар ҳам иштирок этди.
Бир неча босқичдан иборат бўлган кўрик танлов қизиқарли ва қизғин курашларга бой ўтди.
Иштирокчилар “Ўзини таништириш”, “Ўз иқтидорингни намоён қил”, “Тезкор савол-жавоб” ва “Торт безаш” шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Биз учун аҳамиятлиси, ушбу кўрик танловда илк бора иштирок этишига қарамасдан “Қарши темир йўл” чегара божхона пости инспектори, божхона хизмати катта лейтенанти Чарос Эминова фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
Ўтказилган тадбирда, Ватанимиз озодлиги йўлида қаҳрамонлик кўрсатган буюк аждодларимиз, шунингдек, хизмат фаолияти давомида юксак натижаларга эришган божхона ходимларининг ибратли ҳаётини кенг тарғиб қилиш ва садоқатини очиб беришга қаратилган шеърлар ўқиб эшиттирилди.
Танлов якунида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
13.01.2021