Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Келажагимиз - мард, жасур ва садоқатли ёшлар қўлида!
1330
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бир қатор байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча Навоий шаҳридаги 16-мактаб ўқувчилари билан “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!” мавзусида байрамона учрашув ўтказилди. Учрашувда ўқувчи ёшлар томонидан она-юртни мадҳ этувчи, шунингдек ватан ҳимоясига бел боғлаган мард ва жасур ўғлонлар сиймоси чиройли кўринишда ўзида акс эттирган шеърлар ва расмлар тақдим этилди.

Мазкур ўқувчилар томонидан чизилган расмларга боқар экансиз ушбу тасвирларда ватанни севиш, асраб-авайлаш, унинг келгуси тараққиётига даҳлдорлик туйғуси болаларга хос беғуборлик билан тасвирланганига гувоҳ бўласиз.

Ҳақиқатдан ҳам, она-ватанимизнинг келгуси тақдири айнан шу каби шижоатли, куч-ғайратга тўлиб, камол топиб бораётган ёш авлод қўлида!

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар божхона соҳасига оид ҳамда ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мурожат қилишди ва ушбу саволларга божхона ходимлари томонидан атрофлича жавоблар олдишди. Тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар “Фахрий ёрлиқлар” билан тақдирланди ва синф кутубхонаси учун қизиқарли китоблар совға қилинди.

13.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг