Унга биноан фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиш, реализация қилиш, олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш, кўргазмага қўйиш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилади.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ички ишлар органлари томонидан айни шу мавзуда ташкил этилган онлайн видеоконференция тарзидаги дарс машғулотида иштирок этишди.
Дарс машғулоти давомида қурол муомаласи соҳасида янги жорий этилган рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида мулоқот иштирокчиларига тушунтиришлар берилди.
Отабек Одилов
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
15.01.2021