Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1209
Божхона органлари томонидан гиёҳвандликка қарши курашиш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро Ю.И. ва Ю.М.нинг транспорт воситаси ва яшаш хонадони ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахслар автотранспорт воситалари ва яшаш хонадонларида 30,52 грамм “опий” ва 103,06 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний тарзда сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Юқоридаги мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг