Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёл - борлиқ кўзгуси, ҳаёт гултожи
2672
Жамиятнинг ҳар бир жабҳасини ислоҳ қилишда, юртимизнинг тараққиёти ва равнақи ортида шубҳасиз хотин-қизларнинг илғорлиги, фидойилиги беқиёс.
Аёл - борлиқ кўзгуси, ҳаёт гултожи

Бугун улар ҳар соҳада етакчи, фаол ва ташаббускордир. Муҳтарама аёлларимизни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 2 февраль куни Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

Фармон мазмун-моҳиятида оилаларимизнинг маънавий-ахлоқий муҳитини мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратиш, ижтимоий ҳимояланишга муҳтож хотин-қизларни манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини жорий этиш, ажримларни олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, аёллар саломатлиги муҳофазасини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий маданиятлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш каби муҳим вазифалар аниқ акс этган.

 Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан мунтазам равишда опа-сингилларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада юксалтириш, айни пайтда дарду ташвишларини эшитиш ва шу асосда истиқболдаги вазифаларни белгилаш борасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда. Ана шундай самарали тадбирлардан бири Жиззах вилоят божхона бошқармасида ташкил этилди. Унда вилоят ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитасининг етакчи мутахасиси И.Умарова ҳамда бошқармада фаолият юритувчи аёл ходимлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар, юртимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини, бу ислоҳотларда божхона бошқармасининг аёл ҳодимлари ҳам фаол иштирок этиши лозимлиги таъкидланди.

Шундан сўнг, бошқармада хотин-қизларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича олиб борилган ишлар юзасидан Жиззах вилоят божхона бошқармаси хотин-қизлар бошланғич ташкилот раиси М. Қосимованинг ҳисоботи тингланди.

Аёллар — жамият ҳаётининг гултожидир. Файласуфлардан бирининг аёлларга нисбатан “Сиз бизга яхши оналарни беринг, биз сизга яхши фарзандларни берамиз”, дея билдирган фикрлари нақадар хақли эканлигини амалда кўриш мумкин. Негаки, жамиятда ҳар томонлама ҳимояланган, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватланаётган аёлларгина фарзандига яхши тарбияни бера олади, яхши ва муносиб тарбияланган болалар эса бутун миллат тақдирини яратадиган буюк кучга айланади!

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

22.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг