Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Дўстлик туманида ана шундай ноқонуний ҳолатга чек қўйишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Р.Д. ўрнатилган тартибда кузатувга олинди. Кузатув жараёнида ушбу фуқаро ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 160 миллион сўмлик тиббиёт буюмларини шартли харидорга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
15.01.2021