Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида талабалар билан учрашув ўтказилди
1486
Божхона органлари томонидан Президентимизнинг 2020 йил 17 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойишига асосан “Ким ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” шиори остида вилоят бўйлаб турли тадбирлар ўтказилмоқда.
“Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида талабалар билан учрашув ўтказилди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Наманган муҳандислик – қурилиш институти талабалари билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Ушбу тадбирда божхоначилар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган ватанпарварлик ойлиги тўғрисида айтиб ўтишди.

Учрашувда Ўзбекистонда яшовчи хар бир фуқарога ва ҳар бир оилага маънавиятли ва фидойи аждодларимизнинг бебаҳо меросига таяниб яшайдиган баркамол шахс – Ватан ҳимоячиларини тарбиялаш, уларнинг дунёқарашини, мантиқий, ижодий ва таҳлилий фикрлаш доирасини кенгайтириш, ёшларда Она Ватан тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим ҳусусиятларни янада мустаҳкамлашда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида тўхталиб ўтилди.        

Шунингдек, учрашувда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган божхона соҳасига оид маълумотлар берилди.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларимиз ватанга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

15.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг