Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда
1688
Барчамизга яхши маълумки, ҳар бир давлатнинг барқарор тараққиёти ҳамда ривожланиши инсон омилига, хусусан, ёш авлоднинг илмий, ижодий ва маънавий салоҳиятига боғлиқ. Қолаверса, аҳолининг асосий қисмини ёшлар ташкил этувчи мамлакатимизда ёшлар сиёсати самарадорлигини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5614-сонли фармойиши ҳамда Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 25 декабрдаги 239-сон буйруғи ижросини таъминлаш борасида вилоят божхоначилари томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан  шу кунларда Ўзбекистон  ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши,   вилоят мудофаа ишлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар, адлия бошқармалари, Гулистон ҳарбий прокуратураси ва Тошкент Ҳарбий  Округи Чирчиқ  гарнизони  офицерлар  уйи санъаткорлари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар,  ҳарбий  хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан  вилоят  бўйлаб  “Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша”, “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади” ва “Замонамиз қаҳрамонлари” шиорлари остида маънавий, маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўтказилаётган тадбирлар давомида Сирдарё вилояти Ўзбекконцерт бўлими санъаткорлари, Тошкент ҳарбий округи Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестрининг чиқишлари, ҳарбий санъаткорларнинг гўзал куй қўшиқлари ёшлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларининг олқишига сазовор бўлмоқда.  

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани Иттифоқ МФЙда жойлашган 4- ва 36-сон ҳамда Сирдарё туманида жойлашган 16-сон умумтаълим мактабларининг ўқувчилари ҳамда ушбу ҳудудлардаги  уюшмаган  ёшлар билан  ўтказилди.

Давлатимиз мадҳияси билан бошланган мазкур тадбирлар давомида ҳарбий хизматчилар ўзларининг қуролли чиқишларини кўргазмали қурол-аслаҳалар билан намойиш қилдилар, шунингдек мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг стол тенниси, шахмат, шашка ҳамда қувноқ  эстафеталар ўтказилди, спорт ўйинлари ғолибларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши томонидан эсталик совғалари топширилди.

Шунингдек Сардоба туманидаги 4- ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларида "Ёшларни Ватанга муҳаббат ва содиқлик руҳида тарбиялаш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Бундай тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ўсиб келаётган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шонли тарихимиз, буюк бобоколонларимиз тарихини ўрганиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил топиши ва ҳозирги кундаги унинг мавқеи, ҳамда ёшларни ҳарбийлик касбига бўлган қизиқишини янада оширишдан иборат.         

 Бугунги кунда вилоят божхоначилари томонидан мазкур йўналишдаги ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.                                                                      

14.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг