Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ватан ҳимояси муқаддас бурч – ўтказилган тантанали тадбирлардан фоторепортаж
1778
Бугун эрта тонгдан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини кенг миқёсда нишонлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари вилоят марказларидаги хотира ҳиёбонидаги Мотамсаро она монументи пойига гулдасталар қўйдилар.

Эътиборингизга, вилоятларда ташкил этилган тадбирлардан фоторепортаж тақдим этамиз.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан байрам қандай кутиб олинганини қуйидаги фотоколлаж орқали билиб олишингиз мумкин.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Мотамсаро она монументи пойига тантанали равишда гуллар қўйилди.

Тошкент вилояти божхоначилари ҳам бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари қатори ўз гулчамбарларини ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбийлар хотирасига ҳурмат сифатида Мотамсаро она ҳайкали пойига қўйишди.

Жиззах вилоятида божхоначилар саф тортиб тадбирда муносиб иштирок этишди.

Наманганда кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирлар қуйидаги фотоколлажда акс этган.

Навойилик божхоначилар ҳам байрамни юқори кайфиятда кутиб олишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам байрам муносабати билан ташкил этилган ҳарбий парадда ўзларининг тантанали саф юриши билан иштирок этишди.

Самарқанд вилояти божхоначилари Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Қашқадарё вилоятида ҳам божхоначилар тадбирда муносиб иштирок этишди.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари саф тортиб, гулчамбар билан ватанимиз озодлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбийлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Сирдарё вилоятида ўтказилган тадбирда божхоначилар муносиб иштирок этишди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари ҳам Нукус шаҳридаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимида иштирок этишди.

Хоразм вилояти божхоначилари ҳам байрамни ўзгача кайфиятда бошлашди.

-

14.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг