Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Жомбойда профилактик тадбир уюштиришди
2124
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликни олдини олиш мавзуида тадбир ташкил қилинди.
Божхоначилар Жомбойда профилактик тадбир уюштиришди

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жомбой туман Кенгаши раиси, иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари етакчилари ва умумтаълим мактаби ва коллежларнинг бош сардорлари, тумандаги 38 та маҳалла фуқаролар йиғинлари посбонлари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда “Жомбой тонги” газетаси мухбирлари иштирок этди.

Йиғилишда божхона ходими Ф.Ахроров божхона органлари зўравонлик, шавфқатсизликни, диний мазмундаги ва беҳаёликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасига кириб келишини олдини олиш борасида амалга ошираётган ишлари тўғрисида аниқ мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Йиғилишда таъкидландики, 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Жомбой туманида яшовчи 13 нафар фуқарога нисбатан божхона қоидабузарлиги ҳолатлари аниқланган. Шундан 12 та ҳолатда маъмурий иш юритилган ва битта ҳолатда жиноий иш қўзғатилган.

Шу билан бирга тадбирда иштирок этган маҳалла посбонларини сергакликка, ҳушёрликка, атрофимизда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга бефарқ бўлмасликка чақирилди.  Шубҳали кимсалар ёки шу каби воқеалардан хабардорларга божхона органларининг11-08 ишонч телефонлари орқали 24 соат мобайнида хабар беришлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати  

22.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг