Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан давлат бюджетига 1,1 трлн. сўмлик тўловлар ундирилди
1580
Масалан, ўтган 2020 йил давомида Навоий вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 207,4 млн. АҚШ долларни ташкил этган бўлса, экспортнинг ташқи савдо айланмасидаги улуши 391,7 млн. АҚШ долларни ташкил этмоқда. Яъни ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 18,9 фоизга ёки 62,3 млн. АҚШ долларга кўпайган. Импорт эса 815,7 млн. АҚШ долларини ташкил этиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43,6 фоизга ёки 629,4 млн. АҚШ долларга камайишига эришилган.
Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан давлат бюджетига 1,1 трлн. сўмлик тўловлар ундирилди

Товарлар 30 га яқин давлатларга экспорт қилинган бўлиб, асосий ҳамкор мамлакатлар Канада, Франция, Қирғизистон, Россия, Хитой, Туркманистон, Туркия кабилардир. Экспортнинг таркибини таҳлил қиладиган бўлсак, Навоий вилоятидан экспорт қилинган товарларнинг асосий қисми табиий қазилмалар, калава ип, металлар ва улардан тайерланган буюмлар, тўқимачилик маҳсулотлари, минерал ўғитлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Вилоят ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт ҳажмидаги салмоқли улуши эса ҳудудда экспортга яратилаётган имкониятлар ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ривожланаётганидан далолат беради.

Ушбу даврда товарлар 50 дан ортиқ давлатлардан импорт қилинган бўлиб, Хитой, Россия, Литва, Германия, Корея, Қозоғистон асосий ҳамкор давлатлардир. Импортнинг асосий улуши ишлаб чиқаришни ривожлантириш мақсадида олиб келинган замонавий технологик асбоб ва ускуналар, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари, кимё саноати маҳсулотлари каби товарлар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ўз ўрнида, олиб келинган технологик асбоб ва ускуналар ҳамда хомашё маҳсулотлари тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш фаолиятига вақтида етиб келиши ва самарали фойдаланилиши натижасида янги ишчи ўринлар яратилмоқда, шунингдек, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

Пандемия даври бўлишига қарамай юртимизда экспорт ва импорт операцияларининг тўхтовсиз давом эттирилиши ҳамда божхона органлари томонидан тадбиркорларга яратилаётган имтиёз ва қулайликлар натижаси ўлароқ вилоят божхона бошқармаси томонидан қарийб 1,1 трлн. сўм божхона тўловлари ҳисобланиб, давлат бюджетига ўтказилди. Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга иқтисодий кўмак бериш мақсадида ундирилган божхона тўловларидан 248 млрд. сўмга кўп, яъни 1 трлн. 334,8 млрд. сўм миқдорида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган.

Эслатма тариқасида Навоий вилояти божхона бошқармаси таркибидаги барча божхона постлари божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириш мақсадида куну-тун ишламоқда. Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ҳамда вилоят божхона бошқармасининг (0436) 223-08-65 рақамли ишонч телефон рақамлари орқали куннинг исталган вақтида божхона органларига тегишли бўлган ҳар қандай масала юзасидан мурожаатларингизни қабул қилишга ва амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.

13.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг