Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда “Ватан посбонлари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди
1456
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрамини кенг нишонлашга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда “Ватан посбонлари” мавзусида учрашув бўлиб ўтди

Куни кеча С.Насафий номли вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоятдаги бир гуруҳ ёшлар учун “Ватан посбонлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда, вилоят божхона бошқармаси, Қарши ҳарбий прокуратураси, вилоят маънавият ва маърифат маркази, ахборот-кутубхона маркази, билим юртлари масъул ходимлари ҳамда ҳарбий билим юртлари курсантлари ва Қарши шаҳридаги 28-сонли мактаб ўқувчилари иштирок этди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида, масъуллар томонидан ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, униб-ўсиб келаётган келажагимиз эгаларида божхона соҳасига бўлган фахр ва ҳурмат туйғуларини шакллантиришга қаратилган, руҳлантирувчи фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Албатта, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда. Барча умидимиз, ишончимиз ва суянчимиз бўлган ёшлар тақдири ва келажаги доимий давлатимиз эътиборида бўлиб келяпти.

Бу эътибор замирида мамлакатимиз ёшларини ҳар томонлама камол топтириш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсадлар ётади.

Тадбир давомида, иштирокчи ёшларга кун тартибидаги мавзу юзасидан тайёрланган қизиқарли викторина саволлари йўлланди ва жавоблар олинди. Шунингдек, авиация оркестри дастуридан ўрин олган куй-қўшиқлар тингланди.

 

 

13.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг