Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Г.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг қўл сумкаси ичида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган 100 дона саъва қушлари борлиги аниқланди.
Айни пайтда ушбу қушлар Тошкент ҳайвонот боғига топширилиб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида Низом”и ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартибини белгилайди. Ноқонуний импорт – экспорт қилишга уринишлар пайтида ушланган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, зоология коллекциялари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари ва улардан ҳосил бўлган маҳсулотлар, ўлжалар, тулумлар олиб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги “Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2750-сонли қарорига асосан ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқишга рухсатномалар бериш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
13.01.2021