Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу”да 353,4 миллион сўмлик телефонлар яширилган экан
1382
Товар-моддий бойликларининг юртимизга яширинча олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Исузу”да  353,4 миллион сўмлик телефонлар яширилган экан

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Л.Ф. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автоуловнинг юкхонасида фуқаро З.Ж.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган  умумий қиймати 353,4 миллион сўмлик 308 дона уяли телефон аппаратлари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

13.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг