Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган биринчи кунларданоқ миллий армиямизга асос солинди. 1992 йил 14 январда юртимиз ҳудудида жойлашган барча ҳарбий тузилмалар Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий тасарруфига ўтказилди.
Мана 29 йилдирки, ана шу тарихий кун Қуролли Кучларимиз пойдевори қўйилган, истиқлолимиз солномасига олтин ҳарфлар билан ёзилган буюк сана сифатида байрам қилинмоқда.
Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекиcтон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан ташкил этиладиган “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Восит Эргашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Зулфия Мўминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артисти Тожибар Азизова, Божхона институти офицерлари, курсантлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар 29 йилдирки, ана шу тарихий кун Қуролли Кучларимиз пойдевори қўйилган, истиқлолимиз солномасига олтин ҳарфлар билан ёзилган буюк сана сифатида байрам қилинаётганлигини таъкидлаб, мустақиллик йилларида ҳар қандай таҳдид ва хатарларга муносиб зарба беришга тайёр миллий армиямиз – халқимиз, мамлакатимизнинг ишончли ва мустаҳкам қалқонига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қудратини ҳарбий кадрларнинг жанговар қобилияти ва тайёргарлиги билан бир қаторда, ҳарбий хизматчининг қалбида ураётган Ватаний ҳис туйғуларнинг юқорилиги, хизмат бурчига фидоийлиги билан боғланади. Яъни, ҳар бир аскар ва сержантда, офицер ва генералда, бутун шахсий таркибда миллий руҳ ва ғурур кучли бўлиши лозим. Буюк Соҳибқирон Амир Темур таъкидлаганидек “Давлат – лашкарлару фуқароларнинг садоқати ва фидоийлик ила қудратлидир”.
Дарҳақиқат қалбида ўз халқига садоқати кучли, хизмат бурчига фидокорона ёндашадиган ҳарбий хизматчи, мамлакат дахлсизлигини таъминлай оладиган қудратли кучга айлана олади.
Бугун ўсиб келаётган келажакда ҳарбий бўлиб, Ватанига хизмат қилишни ўз тақдири деб биладиган ботир фарзандларимизни миллий руҳда, муқаддас Ватан тақдири учун масъулият туйғусида тарбиялашимиз ҳар-бир оиланинг асосий мақсади бўлмоғи лозим.
Айни шу мақсадда Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини ошириш ва фаоллаштириш, бу борадаги таълим-тарбиявий ишларга мамлакатимиз фуқароларини, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини янада фаол жалб этиш ва ёшлар онгига ватанпарварлик, мардлик туйғуларини сингдириш мақсадида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепцияси” қабул қилинди.
Бу эса “Мард, жасур ва садоқатли ватанпарварларни тарбиялаш – мактабдан бошланади!” деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этишнинг дастури бўлиб хизмат қилади.
13.01.2021