Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида, мазкур тумандаги автотураргоҳларнинг бирида фуқаро М.А. бошқарувидаги “Чанган” русумли автоулов ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, фуқаро И.Б. мазкур автомашина юкхонасида жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 420,7 миллион сўмлик 3300 қути “Meropenem injection ip innomer” ёзувли дори воситаси ва 6960 қути “Meropenem injection usp jaymero” ёзувли сифати кафолатланмаган дори воситаларини шартли харидорга 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
12.01.2021