Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шаклланмоқда
1228
Коррупция энг аввало, жамият тараққиётига тўсқинлик қиладиган, мамлакатдаги мавжуд қонунларга нисбатан ишончсизлик ҳамда уларни ҳурмат қилмаслик руҳини вужудга келтирадиган салбий иллатдир. Шу сабабли бугунги кунда бу иллатга қарши кескин чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йилнинг 29 декабрида Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида ҳам “Коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз бўлиш кундалик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт. Бу иллатга қарши курашишга барча давлат органлари, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, умуман, ҳар бир фуқаро сафарбар этилиши зарур” - дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, бугунги кунда юртимизда жиноятчиликнинг, хусусан коррупциянинг турли кўринишдаги ҳолатларини йўқ қилишга қаратилган чоралар жамиятимизни бу каби жирканч иллатлардан холи бўлишини таъминлайди.

Мазкур йўналишда Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан божхона тизими ва тизимга алоқадор соҳаларда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартиб-қоидаларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, ёш ходимларнинг билим савиясини ошириш, амалий ва касбий кўникмасини шакллантириш, шахсий ҳаёти ҳамда хизмат вақтида коррупцияга йўл қўймаслик, тадбиркорларга божхонада яратилган имконият ва қулайликлар тўғрисида тушунтиришлар бериш, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, агарда ташқи иқтисодий фаолият субъектлари ва фуқаролар божхона соҳасига оид муаммо ҳамда саволлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишлари мумкин.

11.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг