Хусусан, “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро З.И. бошқарувидаги “SCANIA” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, оғзаки савол-жавоб вақтида маълум қилинмаган фуқаро Ш.Ш.га тегишли бўлган умумий қиймати 40 миллион сўмлик муқаддам фойдаланишда бўлган 10 дона “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситасининг эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
5.01.2021