«ASL OYNA» корхонаси Республикамизда шиша идишлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхона ҳисобланади. Корхона 2009 йилдан бошлаб ўз фаолиятини кенг йўлга қўйган.
Маълумот учун, бугунги кунда корхонада 600 дан ортиқ ишчи ўрни яратилган бўлиб, 2020 йилда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 7,5 млн.АҚШ долларга тенг бўлган шиша идишлар Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Польша ҳамда Озарбайжон каби давлатларига экспорт қилинган.
Мазкур корхонанинг экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда “Сирғали” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари яқиндан амалий ёрдам бериб келишмоқда.
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов корхонага ташриф буюриб, корхонанинг фаолияти, унинг экспорт кўрсаткичлари, экспорт-импорт операцияларидаги учраётган муаммолари ва келгусидаги соҳавий режалари билан яқиндан танишди.
Учрашувда Т.Саидов корхона раҳбари ва вакиллари билан ўзаро суҳбат қилди.
Суҳбат давомида ўзаро фикр мулоҳазалар алмашиниб, товарлар экспорти географиясини янада кенгайтириш бўйича таклифлар билдирилди.
Отабек Одилов
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори
11.01.2021