Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ўзликни англаш ўтмишни билишдан бошланади
1525
"14 январь –Ватан ҳимоячилари куни" байрами арафасида Бухоро вилояти божхона бошқармаси Хотин-қизлар ҳамда Ёшлар иттифоқининг бошлағич ташкилоти фаоллари Хива шаҳрига ташриф буюришди.

Ичан қалъа тарихий –меъморий музейига экскурсияга ташкил этилди. Экскурсиядан асосий мақсад ёшларимизга бой тарихий меросимизни кўрсатиб, ўша давр меъморчилигининг ниҳоятда нафис ишланган обидалари, санъат асарларининг ўзига хослиги билан ажралиб туришини етказиш, бой маънавий меросимиз билан фахрланиш туйғусини сингдиришдан иборатдир. Келгусида ҳам бу каби тарихий–меъморий обидаларга доимий экскурсиялар ташкил этилиши режалаштирилган. Бу орқали эса божхона ходимлари қадимий ипак йўли бўйлаб божхона ишининг шаклланиши ва тараққиёт йўлларини ҳам теран англаб борадилар.

11.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг