Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомобиль заҳира балонига яширилган 20 миллион сўмлик ўсимлик уруғлари фош этилди
1369
Амалдаги тартибларга кўра, юртимизга олиб кирилган ўсимликлар уруғлари расмийлаштирувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ карантин рухсатномаси, мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиология маркази хулосалари талаб этилади.
Автомобиль заҳира балонига яширилган 20 миллион сўмлик ўсимлик уруғлари фош этилди

Аммо мўмай даромад илинжидаги айрим шахслар бу каби тартиб-таомилларни четлаб ўтишга уринишмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан фуқаро Т.Д. бошқарувидаги “Mercedes Benz” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, автомашина захира балони ҳамда салон қисмидаги сумкалар ичида оғзаки сўровда айтилмаган ва йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган умумий қиймати 20 миллион сўмлик жами 50 дона пакетда укроп уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг