Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Автомашинадаги 229,6 миллион сўмлик “флешка”лар фош бўлди
1380
Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Автомашинадаги 229,6 миллион сўмлик “флешка”лар фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.Н. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасида ҳорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 229,6 миллион сўмлик 2 710 дона хотира карталари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг