Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади
1169
Товар-моддий бойликлари ва сифати кафолатланмаган дори воситаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилга етиб бормади

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 59 миллион сўмлик турли товар моддий бойликлари ҳамда сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг