Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
40 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1126
Божхона ходимлари томонидан ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларни ноқонуний айланмасига чек қўйилмоқда.
40 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошкармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошкент шаҳар, Олмазор тумани худудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро С.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, мазкур автомашинада фуқаро Д.Б. хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий киймати 40 миллион сўмлик 36 500 дона конвалютадаги “Валериана” номли дори воситаларини шартли харидорга 3400 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

5.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг