Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жўнатмалардаги “оғу”лар фош этилди
1303
Юртимиз ҳудудига гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни почта жўнатмалари орқали олиб кирилишига қарши кураш ва уларни фош этиш бўйича тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жўнатмалардаги “оғу”лар фош этилди

Бу борада Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” божхона постида бир нечта ҳуқуқбузарлик ҳолатлари фош этилди.

Хусусан, хориждан фуқаро Р.Ш. номига келган почта жўнатмаси божхона назоратидан ўтказилганда, жўнатма ичида эксперт хулосасига кўра, таркибида “гиёҳвандлик” моддаси бўлган 28 дона “ROKACET” номли дори воситаси борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, фуқаро Х.О. номига келган жўнатмада 80 дона “ACAMOL” номли таркибида  “гиёҳвандлик” моддаси бўлган дори воситаси борлиги аниқланди.

Бундан ташқари, фуқаро К.Г номига келган почта жўнатмасида “BONDORMIN” номли психотроп дори воситаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

5.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг