Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1219
Товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.З. бошқарувидаги “VOLVO” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, фуқаро Х.Ж.га тегишли бўлган умумий қиймати 79,8 миллион сўмлик, турли ўлчамдаги юк автомашинаси дискалари борлиги маълум бўлди.

Яна бир ҳолатда мазкур пост орқали юртимизга кириб келган, фуқаро Р.С. бошқарувидаги “VOLVO” русумли юк автотранспорти божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида автомашинада “Камаз” русумли юк автотранспорт воситасига тегишли бўлган 98 дона, умумий қиймати 38 миллион сўмлик авто эҳтиёт қисмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг