Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби!
1732
Она Ватанимиз сарҳадларини ҳимоя қилиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир. Божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормаларини чегара ҳудудида яшовчи аҳолига эслатиб ўтиш ҳамда соҳадаги янгиликлардан уларни хабардор қилиш мақсадида Ургут туманидаги “Жартепа” маҳалласи аҳолиси билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳушёрлик ва огоҳлик – давр талаби!

Унда “Жартепа” чегара божхона пости, Ички ишлар ва Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари ходимлари  иштирок этишди.

Тадбирни маҳалла раиси Ботир Дониёров очиб бериб, кун тартибидаги масалаларни қанчалар долзарблиги ва бугунги кундаги аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг сўзга “Жартепа” чегара божхона пости бош инспектори А.Абдураззоқов чиқиб, Давлатимиз томонидан божхона маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб барча чегара божхона постларида “яшил” ва “қизил” икки йўлакли тизим жорий этилганлиги, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормалари тўғрисида ҳам тушунчалар бериб ўтди.

Шундан сўнг 9224-ҳарбий қисм чегара назорати ходими Б.Маликов, ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспектори А.Шукуровлар ҳам сўзга чиқиб, паспорт, хорижга чиқиш каби масалалар юзасидан фикрлар билдириб ўтишди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлари билан фаол қатнашиб, мутахассислардан ўзларига керакли ахборотни олишди.

Ғайрат Сатторов
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Ёқуб Ўктамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма катта прокурори

5.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг