Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатлардан тушиб қолган 950 миллион сўмлик товарлар фош бўлди
1472
Божхона тўловларидан қочиш мақсадида товарларни йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳолда республикамиз ҳудудига турли ноқонуний йўллар билан олиб кирилишини олдини олиш бўйича божхона органлари томонидан бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда.
 Ҳужжатлардан тушиб қолган 950 миллион сўмлик товарлар  фош бўлди

Хусусан, хорижий мамлакатдан юртимизга олиб келинган хўжалик моллари Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 950 миллион сўмлик мато ҳамда пластмасса сумкалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.01.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг